ЛАРЦЕВ Василий Григорьевич

ЛАРЦЕВ Василий Григорьевич (1925.14.4, Қозоғистон, Семипалатинск вилояти Бешқайрағоч тумани — 1989.12.9, Самарқанд) , — адабиётшунос. Ўзбекистонда хизмат курсатган санъат арбоби (1977). Филол. фанлари дри (1970), проф. (1973). 2-жаҳон уруши қатнашчиси (1943—45). ЎзДУни тугатган (1952). Шу ун-тда ф-т декани ўринбосари, декани (1956—63), рус адабиёти кафедраси мудири. Самарқанддаги рус адабиётшунослик мактабининг асосчиларидан бири. Ўзбек адабиёти, адиблари ва уларнинг рус ёзувчилари билан ўзаро алоқалари, адабий таъсири масалалари ҳақида асарлар («Зарафшон қўшиқлари», «Адабий Самарқанд», «Фан ва ўзбек поэзияси» ва б.) яратган. «Баҳорни қаршилаб» (1982) шеърлар тўплами нашр этилган.