ЛАРИНГОСКОПИЯ

ЛАРИНГОСКОПИЯ (ларинго… ва …скопил) — махсус асбоб — ларингоскоп ёрдамида ҳиқилдоқни оғиз бўшлиғи орқали текшириш усули. Ларингоскопия бевосита ва билвосита қилинади. Билвосита Ларингоскопия металл таёқчага маҳкамлаб қўйиладиган, гардиши ҳам металлдан бўлган юмалоқ ҳиқилдоқ кўзгуси (диаметри 15—30 мм) орқали амалга оширилади. Ларингоскопияни врач бажаради, бунда ёруғлик нури шифокор пешонасига тақиб олган рефлекторга тушиб, оғизга киритилган кўзгуга қайтади, ана шунда ҳиқилдоқдаги бор иллат рўйирост кўринади. Бевосита Ларингоскопияда кўпинча жарроҳлик операцияларидан олдин махсус асбоб — ларингоскоп билан ҳиқилдоқ ва трахеянинг юқори қисми кўздан кечирилади.