ЛАРИНГОФОН

ЛАРИНГОФОН (ларинго… ва фон) — ҳиқилдоққа тегиб турадиган қилиб тақиладиган микрофон; ҳиқилдоқ бойламлари ва тоғайларининг механик тебранишларини электр тебраниншларига айлантиради. Одатда, бошга кийиладиган шлемофон билан бирга шлем тасмаларига ўрнатилиб, ҳиқилдоқнинг икки томонида туради. Шовқинли шароитда, одатдаги микрофондан фойдаланиб бўлмайдиган жойларда (самолёт, танк ва б. да) радио ёки телефон орқали гаплашишда ишлатилади.