ЛАРАМИЙ БУРМАЛАНИШИ

ЛАРАМИЙ БУРМАЛАНИШИ — бўр даври охири ва палеоген даври бошларида содир бўлган бурмаланиш. Шим. Американинг Қояли тоғлари ҳамда Жан. Американинг Анд тоғларида кучли кечган. Европа ва Осиёда альп тек-тогенези фазаларидан бири деб қаралади. Ўрта Осиёда фақатгина параллел стратиграфик номувофиқлик билан ифодаланган.