ЛАПТЕВЛАР ДЕНГИЗИ

ЛАПТЕВЛАР ДЕНГИЗИ — Шим. Муз океанининг чекка денгизи. Жан. дан Осиё қирғоклари, ғарбдан Таймир я. о. ва Северная Земля о. лари, шаркдан Новосибирск о. лари билан ўралган. Бўғозлар орқали ғарбда Кара денгизи, шарқда Шарқий Сибирь денгизи билан туташган. Майд. 662 минг км2. Чуқ. 50 м — максимал чуқ. 3385 м. Йирик қўлтиклари: Хатанга, Оленек, Буор-Хая. Денгизнинг ғарбий қисмида орол кўп. Хатанга, Лена, Яна ва б. дарёлар қуйилади. Лаптевлар денгизи иқлими арктика иқлими. Янв,нинг ўртача т-раси —31°, —34° (минимум т-ра —50°), июлники Г—7° (максимум т-ра 24°). Йилига 100 мм ёғин тушади. Йилнинг кўп қисмида муз билан қопланиб ётади. Морж, денгиз қуёни, нерпа, балиқ ва б. яшайди. Асо-сий порти — Тикси. Денгиз Арктика тадқиқотчилари Д. Я. Лаптев ва X. П. Лаптевлар номига қўйилган.