ЛАПКИН Кузьма Иванович

ЛАПКИН Кузьма Иванович (1904.31.10, ҳоз. Украина, Херсон вилояти Геническ ш. — 1989.19.7, Тошкент) — иқтисодчи олим, Ўзбекистан ФА акад. (1979), Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби (1964), проф. (1968). Ўрта Осиё ун-тининг иқтисодиёт ф-тини тугатган (1930. 1930-37 й. ларда Ўрта Осиё давлат план комитети (Средазгосплан) Иқтисодий тадкиқотлар ин-тида илмий ходим, Планлаштириш ин-тида ўқитувчи. 1937—54 й. ларда қатағонга учраган. Ўзбекистон чорвачилик инти (1954 — 57), Ўрта Осиё қ. х. иқтисодиёти инти (1957—72) да бўлим мудири. Ўзбекистон ФА Ишлаб чиқарувчи кучларни ўрганиш кенгашида сектор мудири, раис ўринбосари (1972—79), ФА вице-президенти (1981—87), академия Президенти маслаҳатчиси (1987 й. дан). Илмий ишлари қ. х. ни режалаштириш ва бошқариш, к-хни ихтисослаштиришнинг назарий асослари, қ. х. ни ривожлантиришнинг истиқболларини прогнозлаш масалаларига бағишланган. Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1975).

Ас: Теоретические основы размещения и специализация сельского хозяйства, Т., 1964.