ЛАПЕРУЗ БЎҒОЗИ

ЛАПЕРУЗ БЎҒОЗИ — Сахалин (РФ) ва Хоккайдо о. лари оралиғида. Япон денгизи билан Охота денгизини бирлаш-тириб туради. Уз. 94 км, энг камбар жойи 43 км, чуқ. 27—118 м. Қишда муз билан қопланади. Бўғозни кашф этган француз денгизчи сайёҳи Ж. Лаперуз номи билан аталган.