ЛАПАРОТОМИЯ

ЛАПАРОТОМИЯ (юн. lapara – қорин ва tome — кесиш) — қорин бушлиғини очиш ва ундаги бирор аъзони операция қилиш мақсадида қорин деворини кесиш. Шифобахш (чин) ва диагностик турлари бор. Шифобахш Лапаротомияда қорин бўшлиғи текширилади ва унинг бирор аъзоси операция қилинади. Диагностик Л. Қорин бўшлиғи аъзоларидаги касаллик ёки бирор нуқсонни аниқлаш (ташҳис қўйиш), шунингдек, операция қилиш зарур ёки нозарур эканлигини билиш мақсадида (асосан, хавфли ўсмаларда) қилинади.