ЛАПАРОСКОПИЯ

ЛАПАРОСКОПИЯ (юн. lapara — қорин ва… скопия) , перитонеоскопия, абдоминоскопия — қорин деворини тешиб, унга киргизилган эндоскоп ёрдамида қорин бўшлиғи ва ундаги аъзоларни текшириш усули. Биринчи бўлиб 1901 й. рус акушер-гинекологи Д. О. Отт таклиф қилган. Кейинчалик оптик асбоблар—лапароскоплар пайдо бўла бошлади, улар такомиллаштирилиб, соч толасидек нозик, эгилувчан хиллари ишлаб чиқарилди. Лапароскопнингтурли моделларидан [Maschida (АҚШ), Olympus (Япония), Karl-Storz (Германия)] ташхис қўйиш ва даволаш мақсадларида фойдаланилмоқда. Замонавий лапароскоп ва видеолапароскопларда (объектларни телевизор экранига чиқариб кўрсатади) қорин бўшлиғи ҳамда кичик чаноқ аъзоларидаги турли операция (аппендэктомия, холецистэктомия) ларни бемалол бажариш мумкин. Бунинг учун қорин бўшлиғи кенг очилмайди, балки 2 ёки 3 нуқтадан лапараскоп асбоблари киритилиб, улар op-кали аъзони ажратиб олиш, оқаётган қон ёки бошқа бирор суюклик (сафро, йиринг)ни сўриб олиш, доривор моддалар юбориш, шунингдек, оптик мослама билан қорин бўшлиғида бажарилаётган муолажани телеэкранга узатиш мумкин. Лапароскопик операциядан сўнг беморларнинг шифохонада ётиш муддати 3—4 кунни ташкил этади. Лапароскопия асептика қоидаларига бекаму куст амал қилган ҳолда маҳаллий анестезия қилиб амалга оширилади. Текширилиши керак булган соҳа ёки аъзога қараб, Лапароскопия учун тешиш жойи танланади.