ЛАПАР

ЛАПАР — мусиқий фольклор жанри; воқеабандлиги ва куй тузилиши жиҳатидан унча мураккаб бўлмаган, тор диапазонли, нақаротсиз, чолғу жўрлигисиз айтиладиган қўшиқларга яқин. Икки тури мавжуд:

1) тўй маросими, халқ сайили, ҳашар каби йигинларда йигит ва қизлар томонидан тарафма-тараф бўлиб диалог шаклида ижро этиладиган Л. Бунда даврадаги қизлар навбатманавбат хоҳлаганига «Лапар солади», бунга йигит жавоб қайтариши керак. Мос жавоб қайтарилса, дастрўмол, белбоғ каби совғалар берилади. Лапарни махсус лапарчи аёллар бошқариб боради. Маросим Л. ларнинг куйлари, кўпинча, эпик тусда, нутқдош ёки куйчан оҳангларда бўлади. Буларда, асосан, йигит ва қизнинг муҳаббат кечинмалари, орзу-умидлари акс этади, шунингдек, енгил ҳажв ва юмор ҳам қўшилиб кетади. Тўртлик шаклидаги термалардан иборат бўлган Лапарнинг бу тури, асосан, Тошкент вилояти ва Жан. Қозоғистон ўзбеклари орасида кенг тарқалган;

2) ўйин Л. и. Хоразм халфалари, Бухоро созандалари орасида «лабидан», «лаби учидан» айтиладиган, енгил характердаги қўшиқларга нисбат берилган. Одатда, икки киши галма-галдан рақс тушиб ижро этади. Куйлари енгил, ўйноқи, жозибали бўлади. Якка қўшиқчи томонидан чолғу жўрлигида ҳам рақс б-н айтилади. Халқ орасида «Қора соч», «Ойижон», «Қилпиллама», «Билак узук», «Наҳору нашта» каби Лапарлар оммалашиб кетган. Лапар ижрочиларидан Тамарахоним, Г. Отабоева ва б. машхур. Халқ Лапар лари ўзбек компози-торлари томонидан қайта ишланиб, хор, вокал-симфоник, эстрада мусика асарларидан кенг ўрин олган. Лапар, баъзан, кенг маънода, умуман қўшиқ тушунчасини ҳам ифодалайди.