ЛАО

ЛАО, лаосликлар — халқ. Лаоснинг асосий аҳолиси (2,95 млн. киши). Шим. ва Шим.-Шарқий Таиландца (15 млн. киши), ҳамда Ҳиндихитой (Мьянмада 25 минг киши, Вьетнамда 10 минг кишидан ортиқ, Камбоджада 10 минг киши) да яшайди. Умумий сони 18 млн. киши (1990-й. лар ўрталари). Лаос тилида сўзлашади. Диндорлари — буддавийлар, христианлар ҳам бор. Л., асосан, шоликорлик, овчилик ва балиқчилик билан шуғулланади.