ЛАНТАНОИДЛАР

ЛАНТАНОИДЛАР (лантан ва юн. eidos — кўриниш) , лантанидлар — Менделеев даврий системасининг IV даврида лантандан сўнг жойлашган ва хоссаларига кўра, унга ўхшайдиган кимёвий элементлар гуруҳи. Тартиб рақамлари 58 дан 71 гача бўлган 14 элемент: церий (Се), празеодим (Рг), неодим (Nd), прометий (Рт), самарий (Sm), европий (Ей), гадолиний (Gd), тербий (Tb), диспрозий (Dy), гольмий (Но), эрбий (Ег), тулий (Тт), иттербий (Yb), лютеций (Ьи)дан иборат. Бу гуруҳ элементлари лантан, иттрий, скандийлар билан биргаликда нодирер элементлари деб аталади. Лантаноидлар церий ва иттрий гуруҳчаларига бўлинади. Лантаноидларнинг бир неча табиий ва сунъий изотоплари мавжуд. Лантаноидларнинг сиртқи икки электрон қобиқлари бир хил тузилганлиги туфайли уларнинг физик-кимёвий хос-салари, спектрлари ўхшаш. Лантаноидлар — кумушдек оқ, баъзилари, мас, празеодим, неодим сарғиш металлар. Церий гуруҳчаси элементларининг суюкданиш т-раси иттрий гуруҳчаси элементларига қараганда анча паст. Барча Лантаноидлар ва лантанда парамагнит, баъзиларида ферромагнит хоссалари бор. Улар жуда тоза металл ва юмшоқ бўлгани учун ишло-ви осон. Кўпгина Лантаноидлар уч, баъзилари тўрт ва икки валентли Лантаноидлар ва лантан кимёвий жиҳатдан жуда фаол. Улар анча турғун оксидлар, галогенидлар, сульфидлар ҳосил қилади, водород, углерод, углеводородлар, углерод (II) – ва (IV)оксид, азот, фосфор ва б. элементлар билан реакцияга киришади. Лантаноидлар сувни парчалайди, хлорид, сульфат, нитрат кислоталарда осон эрийди. Фторид ва фосфат кислоталар таъсирига чидамли. Лантан, церий, празеодим, неодим қуруқ ва нам ҳавода уй т-расидаёқ тез коррозияга учрайди. Қолган металлар кам оксидланади, ялтироқлигини узоқ вақт сақлайди. Лантаноидлар оксидлари жуда мустаҳкам бўлиб, юқори т-рада, мас, лантан оксид (La2O3) 2000°, церий оксид (СеО3) 2500° да суюқланади. 200°дан юқорида Лантаноидлар галогенларнинг ҳаммаси билан фаол реакцияга киришади. Ҳосил бўлган галогенидлар анча юқори т-рада суюкланади ва қайнайди. Лантаноидлар водородни уй т-расидаёқ бириктириб олади; 200 — 250° да реакция тезлашиб, гидридлар ҳосил бўлади. Азот билан эса 750— 1000°да реакцияга киришиб, RN (бу ерда R — Л.) кўринишидаги нитридлар ҳосил қилади. Лантаноидлар қиздирилганда углерод, углерод (П)-оксид, карбонат ангидрид, метан гази билан бирикади ва RC2 (бу ерда R—Л) кўринишидаги карбид ҳосил қилади. Улар ҳаво ва сувда осон парчаланади. Лантаноидлар олтингугурт буғларида қиздирилганда сульфидлар ҳосил бўлади. Улар иссиққа чидамли ва қийин суюқланади.

Лантаноидларнинг гидроксидлари асос хоссаларини намоён қилади, сувда ва ишқорларда оз эрийди. Уч валентли Лантаноидларнинг хлоридлари, сульфатлари ва нитратлари сувда эрийди. Фторидлари ва ок-салатлари сувда ва суюлтирилган минерал кислоталарда оз эрийди. Лантаноидларнинг фосфатлари, карбонатлари ва феррицианидлари сувда қийин эрийди.

Лантаноидлар кўпгина органик моддалар билан комплекс бирикмалар ҳосил қилади. Булардан лимон кислота ва аминополи-сирка кислота қатори — нитрилотри-сирка кислота (НТА) ва этилендиа-минтетрасирка кислота (ЭДТА) ва б. билан ҳосил қилган комплекс бирикмаларнинг аҳамияти катта. Лантаноидлар ер пўстининг масса жиҳатдан 1,78-10~2%ини ташкил қилади. Айниқса, лантан, церий ва неодим кенг тарқалган. Лантаноидлар таркибида нодир-ер элементлари бор минераллардан (250 дан ортиқ) металлотермик ҳамда электролиз усулида олинади. Лантаноидлар қора ва рангли металлургия, шиша, кимё, тўқимачилик саноатида, оптик асбоблар ва тери (кўн) и. ч. да, радиоэлектроника саноатида, атом реакторларида ишлатилади. Кейинги вақтда Лантаноидлардан қ. х. да инсектицид ва микроўғит сифатида фойдаланилмоқда. Сталина Косимова.