ЛАНТАН

ЛАНТАН (юн. lanthano — бекинаман; лот. Lanthanum) , La — Менделеев даврий системасининг III гуруҳига мансуб кимёвий элемент. Тартиб рақами 57, ат. м. 138,9055; нодир-ер элементларидан. Табиий Лантан иккита изотопдан ташкил топган: 139La (99,911%) ва радиоактив 138La (0,089%, Т1/22-10» и.). Атом радиуси 0,187 нм, ион радиуси (қавсларда координацией сон келтирилган) La3+O,117 нм (6), 0,124 нм (7), 0,130 нм (8), 0,136 нм (9), 0,141 нм (10), 0,150 нм (12). Ер пўстидаги миқдори массаси жиҳатдан 2,9-10~3%, денгиз сувида 2,9’10~6 мг/л. Бошқа нодир ер элементлари билан бирга монацит, бастнезит, лопарит ва апатит таркибида учрайди ва улардан ажратиб олинади. Швед олими Бринелл бўйича қаттиқлиги 363 МПа, механик ишловга осон берилади, соф ҳолдаги Лантандан юпқа тунука тайёрлаш мумкин. Лантаннинг бирикмалари оптик шишалар, керамик материаллар, люминофорлар, юқори т-рали ўта ўтказгичлар тайёрлашда қўлланилади. Лантанни швед кимёгари К. Мосандер 1839 й. да лантан «ери» — La2O3 кўринишида кашф этган