ЛАНГАРДАРЁ

ЛАНГАРДАРЁ — Қашқадарёнинг чап ирмоғи (Қашқадарё вилояти). Ҳисор тизмасининг жан.-ғарбий тармоғи — Яккабоғ тизмасидан (2200—2300 м) бошланиб ғарбга оқади. Уз. 76 км, ҳавзасининг майд. 258 км2. Юқори қисми чуқур ва тор водийда оқади. Лангар қишлоғи яқинида водийси кенгаяди. Ўртача кўп йиллик сув сарфи 0,9 м3/ сек; максимал сув сарфи апр. —майда. Қор ва ёмгирлардан сув олади. Ёз ойларида суви суғоришга сарфланиб, Қашқадарёга етиб бормайди. Баҳор ойларида дарёдан кучли сел келиш ҳоллари кузатилади. Лангардарёда гидрометрик пост ташкил этилган.