ЛАНГАР

ЛАНГАР — 1) кема ва б. сузиб юрувчи воситалар (маёқ, бочка, земснаряд) ни сув юзида бир жойда тутиб турадиган мослама. Лангар мустаҳкам, ишлатилишга қулай, исталган грунт билан пухта тишлашадиган булиши керак. Лангарнинг доимий, сузувчи ва винтсимон хиллари бор. Л. нинг асосий детали стержень. Стерженнинг бир учидан кафтли шох, иккинчи учида занжир боғлаш учун тешиги (скобаси) бор. Баъзи конструкцияларида скобадан пастрокда шток булади;

2) дорбозлар дор устида мувозанат сақлаш учун фойдаланиладиган узун (одатда, 6—6,5 м) таёқ, лангар чўп;

3) қайиқчилар қайиқни саёз жойдан олиб ўтаётганда ишлатиладиган таёқ.