ЛАНГАР КОНИ

ЛАНГАР КОНИ — Жан. Нурота тоғларининг Оқтов гранитсимон массивининг ғарбий ва жан.-ғарбий контакт зонасида жойлашган вольфрам ва волластонит кони. Лангар кони скарнли-рудали конлар турига мансуб. Скарнли зоналарнинг уз. 30—500 м, қалинлиги 0,1 — 35 м, чуқ. 80—200 м. Скарнларда вольфрам ва волластонитдан ташқари, пироксен, гранит, эпидот, везувиан ва б. минераллар ҳам учрайди. Лангар скарнларининг шеелитта боилигини илк бор 1934 й. проф. Н. А. Смольянинов аниқлаган. 1959 й. дан бошлаб шеелит-молибден кони сифатида фойдаланилган, кейинроқ рудали майдоннинг пегматитли жинсларидан дала шпати концентрати олинган. Контакт метаморфизми таъсирида чўкинди жинслар роговик ва оҳактош-силикатли роговикларга айланган. Ушбу жинсларнинг контактига Лангарнинг скарнли-рудали жинслари ҳам тўғри келади. Шеелит ва молибденит саноат аҳамиятига эга компонентлар ҳисобланади.