ЛАНГАР

ЛАНГАР — Қозоғистон Республикасининг Жан. Қозоғистон вилоятидаги шаҳар (1945 й. дан). Қоржонтов этакларида, Лангардарё (Бодом дарёсининг ўнг ирмоғи) соҳилида. Чимкент ш. дан 29 км жан.-шаркда. Аҳолиси 21,2 минг киши (1990-й. лар ўрталари). Машинасозлик, енгил саноат корхоналари бор. Л. яқинидан 19-а. нинг 80-й. ларидан кўнғир кўмир қазиб чиқарилади.