ЛАНГАР

ЛАНГАР — Оқтоғнинг энг баланд чўққиси (Навоий вилояти). Бал. 2000 м. Ён бағирлари тик ва қиррали. Палеозойнинг гранит, гранодиорит, оҳактош ва сланецларидан таркиб топган. Лангарнинг шим. ён бағрида, Дарасойнинг бош томонида шеелит конлари бор.