ЛАНДШАФТ ҚОБИҒИ

ЛАНДШАФТ ҚОБИҒИ — географик қобиқнинг синоними. Баъзан Ландшафт қобиғи деганда географик қобиқнинг бир кисми (қуруқликнинг ландшафт компо-нентлари ўзаро таъсирда бўладиган юпқа қатлами) тушунилади. Ландшафт қобиғи ҳоз. нураш пўстини, тупроқ-ўсимлик қопламини, барча тирик организмларни ва ҳавонинг ерга туташиб турган қуйи қисмини ўз ичига олади. Ландшафт қобиғининг қалинлиги кугбий ўлкаларда 10 м дан экваториал ўрмонларда 100—150 м гача етади.