ЛАНДОЛЬФИЯ

ЛАНДОЛЬФИЯ (Landolphia) — кендирдошлар оиласига мансуб ўсимликлар туркуми. Африканинг тропик Фемида 30 дан ортиқ тури бор. Кўпчилиги дарахтларга чирмашиб усади. Барглари тухумсимон. Гуллари оқиш, хушбўй, рўваксимон тўпгул. Меваси серсув, истеъмол қилинади. Баъзи турларидан табиий каучук олинади.