ЛАНЬЧЖОУ

ЛАНЬЧЖОУ, Гаолань — Хитойнинг шим.-ғарбий қисмидаги шаҳар. Хуанхэ дарёсининг ўрта оқимида. Гань-су провинциясининг маъмурий маркази. Аҳолиси 2,84 млн. киши (1998). Транспорт йўлларининг муҳим тугуни. Хитойнинг йирик саноат марказлари-дан. Етакчи саноат тармоқлари — нефть кимёси ва нефтни қайта ишлаш ҳамда машинасозлик. Бойитилган уран, сунъий каучук, электр приборлари, жун газлама ишлаб чиқарилади. Цемент, ойна-шиша, кўн-тери, озиқ-овқат саноати корхоналари мавжуд. Шим.-Ғарбий ун-т, Хитой ФА филиали бор. Шаҳар яқинида йирик ГЭС қурилган