ЛАНЬ

ЛАНЬ (Cervus dama) — буғулар уруғига мансуб жуфт туёкли ҳайвон. Эркаги шохининг учи кураксимон кенгайган, энг катта шохининг оғирлиги 5 кг ча келади. Урғочиси шохсиз. Эркагининг бўйи 130 см ча, баландлиги яғридан 85— 90 см, оғирлиги 40—90 кг. Ранги ёзда оқ ҳоллар аралаш тўқ сариқ-чипор, қишда тўқ кулранг. Июнь—июлда 1—2 та холдор бола туғади. Бўғозлик даври 7,5—8 ой. Лань шохини май ойида ташлайди, сент. гача янгиси ўсиб чикали. Ватани — Ўрта денгиз бўйи мамлакатлари ва Кичик Осиё, Ғарбий Украинада ва Болтиқбўйи республикаларидаги қўрикхона ва паркларда кўпайтирилмоқда. Лань ўт ва буталар билан озиқланади. Гўшти истеъмол қилинади. Ҳозир ёввойи Лань камайиб кетганлиги сабабли муҳофаза қилинади.