ЛАМПРОФИРЛАР

ЛАМПРОФИРЛАР (юн. lampros — ялтироқ ва порфир) — томирли магматик тоғ жинси. Гипабиссал, тўқ рангли (меланократли) ва ҳосил бўлиш геологик шароитлари бўйича бир-бирига яқин бўлган томирли магматик жинсларнинг алоҳида гуруҳига киради. Қолган интрузив тоғ жинсларидан кимёвий ва минерал таркибининг ўзига хослиги, улардан ташкил топган таналар структураои ва морфологияси билан фарқланади. Таркиби ишқорли ва оҳак-натрийли дала шпатлари, тўқранг слюда, шоҳ алдамчиси, амфибол, пироксен, магнетит, пирит ва апатит минералларидан ташкил топган. Структураси майда донадор, зич ёки порфирсимон. Ранги тўқ кулранг, қорагача. Лампрофирларнинг порфирли хилларида, одатда, рангли минераллар порфирли структура ҳосил қилиб, порфирни ажралиб чиқиши кузатилади. Оҳак-ишқорли Лампрофирлар спессартит, керсантит ва ишқорли Лампрофирлар эса камптонит, альнеит ва б. тог жинсларини ҳосил қиладилар. Айрим ҳолда Лампрофирларнинг аста-секин порфиритларга утиши кузатилади.

Слюдага бой бўлишига кура, ялтироқ, диабазеимон жинслар учун Лампрофирлар термини Гюмбел томонидан 1879 й. да киритилган. Кейинроқ Лампрофирларга барча тук, рангли (меланократли) томирли жинслар киритилган. Л. Ўзбекистоннинг Чатқол-Қурама, Ҳисор, Зирабулоқ-Зиёвуддин тоғларида кенг тарқалган.