ЛАМИНАРИЯСИМОН СУВЎТЛАР

ЛАМИНАРИЯСИМОН СУВЎТЛАР (Laminariales) — қўнғир сувўтлар тартиби. Денгиз сув ўтларининг энг йириги, уз. 1 — 15 м, баъзан 60 м гача. Танаси оддий ёки шохланган, асоси бир ёки бир нечта пластинкадан иборат; ўтказувчи тўқималари — элаксимон найчалар фотосинтез маҳсулотларини ташийди. Ламинариясимон сувўтлар интеркаляр ўсади. Ўсиш зонаси пластинканинг асосидан бошлаб поянинг учки қисмигача жойлашган. Ризоидлари ва танаси, одатда, куп йиллик; пластинкалари эса ҳар йили емирилиб туради. Йилига бир марта зооспоралар ҳосил қилади, улардан микроскопик гаметофитлар ўсиб чиқади. Жинсий кўпайиши — оогамия. Уруғланган тухум ҳужайра гаметофитдям — ажралмасдан янги йирик таллом (спорофит) ҳосил қилади. 30 туркуми, 100 га яқин тури бор; асосан, мўътадил иқлимли ва совуқ сувли денгизларда ўсади. Узоқ Шарқ ва шимолдаги ҳамма денгизларда тарқалган. Таркибида углеводлар, витаминлар каротин, альгинат кислота ва б. бор. Ламинариясимон сувўтлар сдан тайёрланган препаратлар тиббиётда сурги дори сифатида ҳамда буқоқ, артериосклероза» даволашда фойдаланилади. Ламинариясимон сувўтлар ҳайвонларга озуқа ва қ. х. да ўғит сифатида фойдаланилади ва истеъмол қилинади (қ. Денгиз карами).