ЛАМЕТРИ

ЛАМЕТРИ (Lamettrie), Жюльен Офре де (1709.23.12, Сен-Мало, Франция — 1751.11.11, Берлин) — француз файласуфи, врач. Францияда ва Голландияда ўзининг материалистик-атеистик қарашлари учун таъқиб қилинган. Буюк Фридрих даврида Берлинда Академия аъзолигига сайланган. «Инсон — машина» (1748) асарида инсон организми соат механизмига ўхшаш ўзўзидан ҳаракатланадиган машина деб ҳисоблаган. Инсонни бундай тушунишни этика масалаларига ҳам татбиқ этди ва шундан келиб чиқиб умуман барча динларни нокерак деб исботламоқчи бўлди. «Одам — ўсимлик» асарида у материализмни фақат физиологик нуқтаи назардан тушунишини намоён қилди.