ЛАМА

ЛАМА (тибетча, айнан — энг улуғ) — ламаизм тарқалган мамлакатлар (Тибет, Монголия, Қалмоғистон)да будда монахи. Лама тушунчаси 8-а. да Тибетда биринчи монастирга асос солингани ва монахлик жамоаси ташкил этилиши билан пайдо бўлди. Тибетда аввал олий илмий даража олган ва устоз бўлишга ҳақи бўлган монахлар Л. деб аталган. Кейинчалик Тибетда ва ламаизм тар-қалган бошқа мамлакатларда монахлик ахдини қабул қилган ҳар қандай шахс Л. деб аталади. Диндорлар Ламани ғайритабиий фазилатларга эга ва илоҳий олам билан гаплаша оладиган шахс деб биладилар.