ЛАЛМИКОН СВИТАСИ

ЛАЛМИКОН СВИТАСИ — қуйи бўр даврига тааллукли ётқизиқлар комплекси. Лалмикон туз кони номи билан аталган. Акад. О. М. Акрамхўжаев, М. Эгамбердиев ва X. X. Миркамоловлар Ўзбекистоннинг жан. ва жан.-ғарбида аниқлаган. Лалмикон свитасининг қалинлиги 20 — 80 м. Жинслар лагуна шароитида ҳосил бўлган ҳар хил рангли гил, гипс ва алевролит қатламларидан ташкил топган. Стратиграфик аҳамияти бор.