ЛАЛИТПУР

ЛАЛИТПУР, Патан — Непалдаги шаҳар, Катманду водийсида, Багхмати дарёси бўйида. Аҳолиси 100 минг кишидан зиёд. Ҳунармандчилик ривожланган. Ғишт з-ди, бронза музейи бор. Диний марказ. Шаҳарга мил. ав. 3-а. да асос солинган. Меъморий ёдгорликлардан Қирол саройи (9 — 17-а. лар), Будда ибодатхоналари ва минорасимон ибодатхоналар (12~18-а. лар), «Олтин монастирь» (12-а. да асос солинган) сақланган. 1934 й. да зилзиладан қаттиқ зарар кўрган.