ЛАКТОЗА

ЛАКТОЗА (лакт…) , сут қанди, С12Н22ОП — дисахаридлар гуруҳига мансуб углевод, Д – глюкоза ва Д – галактозалар қолдиқларидан ҳосил бўлган. Оптик фаол; мол. м. 342,3. Она сутида — 5—8%, сигир сутида — 4—5% Л. бор. Л. — оқ кристалл модда, таъми ширин, сувда яхши эрийди. Кислоталар билан гидролизланганда ва лактаза таъсирида глюкоза ва галактозата парчаланади. Кайтарилиш хусусиятига эга, бижгиб сут кислотасини ҳосил қилади, шу боис сут маҳсулотлари тайёрлашда Лактоза қўл келади. Сут ёғи ва оқсили ажратилгач, зардобидан Лактоза олинади. Озиқ-овқат саноати, тиббиёт ва бактериологияда (озиқ муҳитлар тайёрлашда) ишлатилади.