ЛАКТАЦИЯ

ЛАКТАЦИЯ (лакт…) — одам ва сут эмизувчи ҳайвонларда сут ҳосил бўлиши, йиғилиши ва вақт-вақти билан ажралиб чиқиши. Сут эмизувчи ҳайвонларнинг урғочилари ва аёлларга хос. Лактация туғруқдан кейин бошланади. Сут сут безларица қондан сўриб олинган озиқ моддалар ҳисобига йиғилади. Лактация — мураккаб нейро-гуморал жараён (қ. Ней-ро-гуморал регуляция). Аёлларда кўзи ёриган кунининг дастлабки куниданоқ оғиз сути, 2—3 ҳафтадан кейин эса росмана сут кела бошлайди; 10—20-ҳафталарга келиб Лактация авжига чиқади. Лактация муддати ҳар бир аёл сут безларининг ўзига хос хусусиятларига, эмизикли онанинг овқатланиш тарзига, шунингдек, болани эмизиб боқишига боғлиқ (қ. Гўдак). Агар сут безларидан сут чи-кариб турилмаса, Лактация тўхтайди.