ЛАКОНИЗМ

ЛАКОНИЗМ (юн. lakonismos — қисқалик) — фикрни баён қилишдаги қисқалик ва аниқлик. Л. адабий ифода воситаси сифатида асарда ортиқча тафсилотларга берилмасликни, мезонни билиш ва вазминликни англатади. Тилдаги Лаконизм учун оз сўз билан кўп маъно баён этиш муҳим саналади. Ҳикматли сўзлар, топишмоқ, мақол, иборалар, шиорлар Лаконизм намуналаридир. Ёзувчи ва шоирлар (мас, Абдулла Қодирий, Аб-дулла Қахдор ва б.) ўз асарларида Лаконизмдан усталик билан фойдаланганлар.