ЛАКМУС

ЛАКМУС (голландча lakmoes) — баъзи лишайниклардан олинадиган бўёқ модда. Л. кимёвий реакциялар муҳитини аниклаш учун индикатор сифатида ишлатилади (к..Индикаторлар). Кислотали муҳитда қизил, ишқорий муҳитда кўк рангга киради, нейтрал муҳитда ранги ўзгармайди. Кўпинча, реактив қоғоз (сувдаги эритмаси шимдирилган фильтр қоғоз) ҳолида ишлатилади.