ЛАКҲНАУ

ЛАКҲНАУ — Ҳиндистоннинг шим. қисмидаги шаҳар. Уттар-Прадеш штатининг маъмурий маркази. Ганг дарёси ирмоғи — Гумти дарёси соҳилида жойлашган. Аҳолиси 2,2 млн. кишидан зиёд (2001). Ганг водийсидаги муҳим саноат ва савдо маркази. Транспорт йўллари тугуни. Тўқимачилик (асосан, ип газлама), металлсозлик, қоғоз, авиация, кўн-пойабзал, полиграфия, озиқ-овқат, парфюмерия саноати корхоналари бор. Ун-т, ботаника боғи, илмий тадқиқот интлари бор. Бобурийлар даврига оид меъморий ёдгорликлар сақланган. Қадимда Ауд князлигининг пойтахти бўлган.