ЛАГУНА

ЛАГУНА (лот. Lacus — кўл) — 1) тор бўғоз (ёки бўғозлар) орқали денгиз билан туташиб турадиган ёки камбар қуруқлик б-н денгиздан ажралган саёз табиий сув ҳавзаси. Денгиз билан унча яхши боғланмаганлиги ёки ундан бутунлай ажралиб қолганлиги учун Лагуна сувининг шўрлиги ва ундаги чўкиндиларнинг хусусияти, ўсимлик ва ҳайвонлари денгиздагидан бошқачароқ бўлади. Лагуна Мексика қўлтиғи, Қора денгиз (Дунай да-рёси қуйиладиган жойдан шим. да), Каспий денгизи (шарқий соҳили), Сахалин, Камчатка, Чукотка я. о. ва б. жойларда учрайди;

2) денгизнинг материк ёки орол билан маржон рифлари ўртасидаги, шунингдек, атолл ичидаги қисми.