ЛАГРАНЖ

ЛАГРАНЖ (Lagrange) Жозеф Луи (1736.25.1, Турин – 1813.10.4, Париж) — француз математиги ва механиги, Берлин ФА аъзоси (1759) ва президента (1766— 87), Париж ФАнинг аъзоси (1772). Петербург ФАнинг фахрий аъзоси (1776). Мат. ни мустақил ўрганган. Турин артиллерия мактабини тугатган ва 19 ёшида шу мактабда проф. бўлган. 1787 й. дан Парижда яшаган. Париж олий ўқув юртларида проф. (1795). Л. Эйлерншлари асосида Лагранж вариацион ҳисобнинг асосий тушунчаларини ишлаб чикди ва вариациялар усулини яратди. Унинг «Аналитик механика» асари (1788) аналитик ва назарий механика тараққиётида муҳим ўрин тутди. Бунда мумкин бўлган силжиш принципининг аналитик ифодасини берди ва шунга асосан статиканинг асосий масалаларини ечди. Динамикада ўзининг асосий принциплари (қ. Д’Аламбер Лагранж принципи)дан фойдаланиб. истаган системанинг ҳаракат тенгламасини ечди; умумлашган координаталирни киритди.