ЛАГЕРЛЁФ

ЛАГЕРЛЁФ (Lagerlof) Сельма (1858.20. 11 – Морбакка – 1940.16.3) — швед ёзувчиси. Швеция акад. аъзоси (1914). Биринчи ва кўзга кўринган йирик романи — «Иёст Берлинг ҳақида сага» (1891). Асар романтик услубда ёзилган бўлиб, унда швед деҳқонларининг турмуш тарзи, орзу-умидлари акс эттирилган. Л. Сицилия, Фаластин ва Миср сафарларидан сўнг «Дажжолнинг мўъжизалари» (1898) китоби ва «Қуддус» (2 жилдли, 1901 — 1902) романини ёзган. Болалар учун ёзилган «Нильс Хольгерссоннинг Швеция бўйлаб ғаройиб саёҳати» (1906) романи ва «Ботқоқдаги фермадан чиққан қизча» (1907) асари машҳур. Нобель мукофоти лауреати (1909).