ЛАГАШ

ЛАГАШ — Шумердаги қад. давлат (ҳоз. Ироқ ҳудудида), пойтахти — Л. шаҳри (ҳоз. Ал-Ҳиба). Лагаш даги дастлабки манзилгохлар мил. ав. 5-минг йилликнинг охирларида вужудга келган. Мил. ав. 26 — 24-а. лар ва 22-а. да (Гудеа даврида) гуллаб-яшнаган. Мил. ав. 21-а. дан бошлаб мавқеи пасайган. 1877 й. дан археологик қазишлар олиб борилади.