ЛАДАКҲ

ЛАДАКҲ — Катта Ҳимолай тоғларининг шим. даги тоғ тизмаси, Ҳиндистон ва Хитойда. Уз. 600 км дан зиёд. Энг баланд жойи — Гурла-Мандхата тоғи, 7728 м. Асосан, гнейс ва гранит, шунингдек, чўкинди жинслардан тузилган. Шим.-шарқий ён бағирлари нисбатан ётиқ; 5500—5700 м баландликда ер юзаси текис, мореналар билан қопланган. Қояли учли чўққилари қор ва музликлар б-н қопланган. Жан.-ғарбий ён бағрида сийрак буталар усади, шим.-шарқида ландшафти совуқ чўлдан иборат.