ЛАБРАДОРИТ

ЛАБРАДОРИТ — габбролар гуруҳига мансуб магматик тоғ жинси. Таркибини, асосан, Лабрадор, бир оз пироксен ва минераллар ташкил этади. Тўқ кулранг ёки қора бўлади. Лабрадорит силлиқпанганда ялтираб, кўк-яшил тусда товланади. Бинолар, монументлар деворини безашда ишлатилади. Лабрадорит конлари Россия (Урал), Украина, Канада, АҚШда учрайди. Ўзбекистонда Қулжуктовда борлиги маълум. Тошкентдаги бир неча ҳайкалнинг асоси ва кўплаб маъмурий бинолар Л. билан безатилган.