ЛАБРАДОР

ЛАБРАДОР — Шим. Американинг шим.-шарқий қисмидаги ярим орол. Канада ҳудуди. Атлантика океани, Лабрадор денгизи, Сан-Лаврентий қўлтиғи, Гудзон қўлтиғи ва Гудзон бўғози билан ўралган. Майд. 1,6 млн. км2. Токембрий жинсларидан ташкил топган. Лабрадор геологик жиҳатдан Канада қалқонининг бир бўлаги, орографик жиҳатдан Лаврентий қирларинит шарқий қисми. Тепалик кўп (бал. 200—800 м), антропоген музларининг изи сақланган.

Шарқий қисми баландроқ (Торнгат тоғи, 1676 м). Марказий қисмининг бал. 500—800 м. Иқлими субарктика ва мўътадил иқлим. Янв. нинг ўртача т-раси жан.-шарқида —12° дан шим.-ғар-бда —28° гача, июлники 7—18°. Йиллик ёғин 250—1200 мм. Л ҳудудининг катта қисми тўнг ерлар, кўл ва ботқоқлик кўп. Ўсимликлари ўрмон-тундра ҳамда қорақарағай, оққарағай, тилоғочли сийрак ўрмонлардан иборат. Жан. да тайга ўрмонлари, яйловлар бор. Фойдали қазилмалардан темир, титан ва никель рудалари олинади. Мўйнали ҳайвонлар ва балиқ овланади. Асосий аҳоли пунктлари: Сет-Иль, Шеффервилл.