ЛАБОРАТОРИЯ МАШҒУЛОТЛАРИ

ЛАБОРАТОРИЯ МАШҒУЛОТЛАРИ — олий, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ва умумий таълим мактабларида ўқувчи (талаба)лар мустақил суратда бажарадиган амалий иш турларидан бири. Назарий билимларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, мустақил тажрибалар бажариш малакасини ривожлантириш мақсадида ўтказилади. Тажриба учун керакли буюмлар, жиҳозлар, реактивлар ва б. ни тайёрлаш, тажрибанинг чизма-режасини тузиш, уни лаб. шароитида амалга ошириш ва тавсифлаш жараёнини ўз ичига олади. Табиий-илмий ва техника фанларидан дарс беришда кенг қўлланади.