ФЬЮЧЕРС

ФЬЮЧЕРС (лот. futurus — келажак) — товар ёки фонд биржаларида хом ашё товарлари, олтин, валюта, қимматли қоғозларни ҳоз. амалда бўлган нархларда, лекин етказиб бериш ва ҳақини кейинги келишилган муддатларга қолдириш б-н олдисотди қилиш бўйича битишувлар. Битишув ижросига қадар харидор камроқ кафолат суммасини (закалат) беради. Аксарият ҳолларда Фьючерс битимлари товарни узилкесил харид қилиш ёки сотиш мақсадларида эмас, балки келгуси битишувларга накд товарни ғамлаш ёки товарни кейинчалик қайта сотиш хисобидан фонда олиш мақсадларида тузилади. Ҳали ишлаб чиқарилмаган товарнинг намуналари бўйича олдисотди битишувларини ҳам Фьючерс деб аташ мумкин. Фьючерс то муддати келгунига кдцар биржаларда маклерлар томонидан кўп марта қайта сотилади ва сотиб олинади.