ФАГОТ

ФАГОТ (итал. fagotto — тугун, боглам) — пуфламатилчали мусиқа чолғу асбоби. Тахм. 1530-й. ларда бомбарда (тилчали ёғочпуфлама соз) асосида ихтиро қилинган. Заранг ёғочидан ясалади, қўш тилчали. Цилиндрконус симон 2 асосий (катта ва кичик) ва уларни ўзаро боғловчи қўшимча канали мавжуд. Ҳоз. Фаготда чалғич тешиклари 25—30 та бўлиб, 5—6 таси бармоқ бн, қолганлари клапанлар билан беркитилади. Ўзига хос тембри, кенг техник имкониятлари туфайли асосий якканавоз, ансамбль ва оркестр созлари қаторидан ўрин олган. Контрафагот тури ҳам бор. Ўзбекистон давлат консерваторияси, айрим мусиқа лицей ва коллежларида Фагот синфлари мавжуд.