ФАБРИКА

ФАБРИКА (лот. fabrica — устахона) — машина тизимларини қўллашга асосланган саноат корхонаси, йирик машиналашган и. ч. шакли. Фабрика 18-а. охири ва 19-а. нинг 1-чорагида пайдо бўлди. Европанинг айрим мамлакатларида, шунингдек, Ўзбекистонда тарихан «ф.» тушунчаси енгил ва озиқ-овқат саноати корхоналарига нисбатан қўлланилади.