ФАВҚУЛОДДА ҲОЛАТ

ФАВҚУЛОДДА ҲОЛАТ — давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг, корхоналарнинг, муассасаларнинг ва ташкилотларнинг алохида иш режими. Бунда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда юридик шахсларнинг ҳуқукларига махсус қонун билан белгиланган чеклашларга йўл қўйилади, шунингдек, уларга қўшимча мажбуриятлар юкланиши мумкин. Фавқулодда ҳолат, одатда, вақтинчалик тадбир бўлиб, реал ташқи хавф, оммавий тартибсизликлар, ички қуролли можаролар, йирик ҳалокат, табиий офат, эпидемиялар юз берган тақдирда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлашни кўзлаб жорий этилади. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93моддаси 19бандига асосан, Ўзбекистон Республикаси Президента республиканинг бутун ёки унинг айрим жойларида Фд. жорий этади ва қабул қилган қарорини З кун ичида Олий Мажлиснинг палаталари тасдиғига киритади.