ФУТШТОК

ФУТШТОК (нем. Fubstock) денгиз, дарё ёки кўлда сув сатҳини назорат қилиб туриш учун мўлжалланган мослама (даражаларга бўлинган рейка). Сув ўлчаш постларига ўрнатилади. Футшток сув ҳавзасида фаслга қараб сув сатҳи ўзгариб туришини ўрганиш, ўртача сув сатҳини аниқлаш, сувнинг чуқурлигини ўлчаш, сув тўлқинланганда қанчалик баланд кўтарилишини билиш ва б. мақсадларда қўлланади. Портлар ва гидротехника иншоотлари қуришда ҳам Футшток асқотади. Мутлақ баландликлар Кронштат (Россия) Ф. гидаги нулдан ўлчанади (қ. Мутлақ баландлик).