ФУРМА

ФУРМА (нем. Form — форма, шакл) — металлургия печи ва агрегатларига ҳаво ёки кислород юбориш мўлжалланган қурилма. Фурма пўлат ёки рангли металлар қуйишда ёниш жараёнини яхшилайди, металларни зарур кислород билан бойитади. Фурма сопло (домна печларида), махсус учликли қувур (конвертерлар, мартен печларида) кўринишида бўлиши мумкин. Фурма орқали ҳаво ва кислороддан ташқари кукунсимон материаллар ҳам юборилади (қ. Кислородконвертер жараёни).