ФУРАЦИЛЛИН

ФУРАЦИЛЛИН — бактерияларга қарши кучли таъсир этувчи дори. Граммусбат ва грамманфий микроорганизмлар (стафилакокклар, стрептококклар, дизентерия таёкчаси) га таъсир қилади. Сувда кам эрийди, мазаси сал тахир, майда кристалл сариқ порошок. Фурациллин эритмаси ва мази йирингли яллиманишларни (яраларда, куйганда ва б.) даволашда ишлатилади. Фурациллин айрим антисептик препаратлар таркибига киради.