ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ

ФУҚАРОЛИК ЖАМИЯТИ — конституциявий ҳуқуқ назариясида ҳуқуқ ва демократияга асосланган ижтимоий ҳаётнинг зарур оқилона усули; инсонга унинг иқгисодий, сиёсий ва маданий ҳаёти шаклларини эркин танлаш кафолатланадиган, қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқлари ҳамда эркинликлари қарор топадиган, кўп партиявийлик, сиёсий интлар, мафкура ва фикрларнинг хилма-хиллиги таъминланадиган ҳамда ўзиниўзи бошқариш органларининг мавқеи баланд бўлган ижтимоий тузум. Бунда мамлакатнинг ҳар бир фуқароси сиёсий, ижтимоий, иқгисодий, маънавий ва ҳуқуқий жиҳатдан ўз эҳтиёжларини жамоат бирлашмалари ва фондлари, ўзини ўзи бошқариш органлари, сиёсий партиялар ва нодавлат нотижорат ташкилотлар ишида фаол иштирок этиб, улар орқали қондирадилар. Фуқаролик жамиятида фуқаролар давлат фаолияти устидан жамоатчилик назоратини ўрнатадилар, давлатнинг кўпгина ваколатлари жамоат ташкилотлари зиммасига юкланади. Давлат ҳокимияти эса мамлакатнинг умумий тараққиёт режаларини тузади, унинг стратегиясини ишлаб чиқади, мудофаа, миллий хавфсизлик, давлат мустақиллиги ва чегаралари дахлсизлигини, унинг суверенитетини таъминлаш, пулмолия, солиқ, банк сиёсати, ташқи сиёсат ва жаҳон ҳамжамияти б-н алоқалар тизимини яратади, уни бошқаради. Фуқаролик жамиятини қуриш кучли давлатдан кучли жамият сари босқичмабосқич ўтиш орқали рўй беради.

Фуқаролик жамияти ҳақида илк тасаввурлар Аристотелнинг «Сиёсат» асарида баён этилган. Унга кўра, инсоннинг эркин яшаш ҳуқуқи кишилик жамиятининг адолат ва қонун устуворлиги асосида ташкил этилиши орқали таъминланиши лозим. Жамиятни бошқаришда қонунларнинг тўғри ва адолатли бўлишига алоҳида эътибор берилади. Бу ғоялар 17-а. га келиб кенг ривожланди. Жумладан, Т. Гоббс асарларида такомиллаштиридди. 18-а. Буюк француз инқилоби даврида Инсон ва фуқаро ҳуқуклари декларацияси эълон қилиниши билан эса Фуқаролик жамияти тушунчаси кенг тарқала бошлади. Чунки жамиятнинг тенг ҳуқукли аъзолари — «фуқаролар» тушунчаси пайдо бўлди, улар жамият ва давлат манфаатлари билан боғланган шахсий манфаатларини англай бошладилар. Кант, Руссо, Гегель, Поппер илгари сурган фикрлар Фуқаролик жамиятининг янгидан-янги қирраларини, умуминсоний қадрият сифатидаги моҳиятини очиб берди.

Шарқда Фуқаролик жамиятининг ўзига хос талқини мавжуд. Бу, бевосита, ахлоқ, маданият ва маънавиятнинг ҳуқуқ билан уйғунлашган, феълатвор, хаттиҳаракатлар ва қоидамеъёрларнинг узвий уйғунлашган шакли билан боғлиқ. Жумладан, энг қад. маданий тарихийҳуқуқий ёдгорлик — Авестода кишиларнинг уюшиб яшаши, ўзаро муносабатлар ва алоқаларнинг ахлоқ ва меъёрларга таяниши каби ғоялар илгари сурилган. Бунда ўзўзидан жамиятда қонун устуворлигига эришиш, жамиятни шахс томонидан эмас, қонун бошқариши каби Фуқаролик жамиятининг илк белгилари намоён бўлган. Форобийнинг «Фозил одамлар шаҳри» асарида мамлакатни бошқаришда адолатли қонун зарурлиги, фаол Фуқаролик жамиятини шакллантириш моҳияти чуқур таҳлил этилган. Қонунлари мукаммал бўлган мамлакатда адолат, инсон ҳуқуқлари устувор бўлиши муқаррар эканлиги баён қилиб берилган. Форобийга кура, «Шаҳар (мамлакат) аҳолиси хушхулққа эга бўлмаган тақдирда ҳокимиятга эҳтиёж туғилади», жиноятчилик, безорилик, қонунбузарлик қонунлар заиф, аҳоли ахлоқиймаънавий жиҳатдан баркамол бўлмаган шароитда авж олади. Бундай халқни тартибга чақириш учун кучли таъсир ўтказувчи ҳокимият керак бўлади. Бу каби ғоялар Ибн Сино, Беруний, Хоразмий, Амир Темур, Алишер Навоий, Бобур ва б. томонидан ҳам илгари сурилган ва амалиётда кенг қўлланилган.

Узоқ тарихий ривожланиш натижасида Фуқаролик жамиятини ҳозирги замонавий тушуниш шаклланди. Унга кўра, Фуқаролик жамияти жла мулкчилик шаклларининг хилма-хил ва тенг бўлиши, меҳнат ва тадбиркорликнинг эркинлигига йўл қўйилиши, мафкуравий хилма-хиллик ва ахборот эркинлиги, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг дахлсизлиги, ривожланган ўзини ўзи бошқариш, маданийлашган ҳуқуқий ҳокимият бўлиши ҳамда жамият ҳаётининг барча соҳаларида қонун устуворлиги таъминланиши муҳим ҳисобланади. Ўзбекистонда Фуқаролик жамиятини куриш тарихий анъана бўлсада, у бутунлай янги тарихий шароитларда жаҳон давлатчилиги илгор тажрибалари ва кўп минг йиллик миллий анъаналарнинг синтези сифатида дунёга келмокда. Яъни эркинлик ва ахлоқ, озодлик ва тарбия, қонунга итоаткорлик ва сиёсий ҳукуқий фаоллик, ҳуррият ва қатьий тартибинтизом уйғунлигида Фуқаролик жамияти шакллантирилмоқда.