ФУЛЛЕРЕНЛАР

ФУЛЛЕРЕНЛАР — углеродшмт сунъий равищда олинган модификациялари, унинг кластерлари, кўп қиррали тузилишга эга фазовий моддалар. 1985 й. америкалик олим Г. Крото ҳамкасблари б-н ҳамкорликда лазер ёрдамида графитни буғлатиб гўзал фазовий кўринишга эга бўлган 32 қиррали С60 молекуласини кашф этди. С60нинг мол. м. 720,669, зичлиги 2,5—3,0 г/см3. Углероднинг янги кластери — С60ни муаллифлар ўз ватандошлари меъмор, муҳандис — ихтирочи Р. Б. Фуллер шарафига фуллерен деб аташни таклиф этдилар. Бунинг боиси 1967 й. Монреал ш. да ўтказилган Жаҳон халқаро кўргазмасида павильони учун курилган фазовий геодезик гумбазнинг конструкцион элементлари кашф этилган янги модда тузилишининг катталаштирилган кўринишини (футбол тўпини) эслатарди. Орадан кўп вақт ўтмай, углерод кластерлари юлдузлар спектрларида, метеоритлар, коинот зарралари ва ҳатто оддий кумир курумида ҳам мавжудлиги аникланди. 1988 й. да углерод кластерларининг бир катор вакиллари — С28, С32, С50 ва С70 ҳам синтез қилинди. 1990 й. Ф. нинг кристалл шаклдаги хиллари олиниб, уларга фуллеритл а р деб ном беридди. Фуллеритлар таркибига турли элементлар, жумладан, ишцорий металлар киритилиб, ноёб хоссаларга эга бўлган моддалар (фуллеридлар) синтез килинди. К3С6О 18 Кда ўта ўтказувчанликни намоён қилди. 20 та 6 бурчак, 12 та тўғри 5 бурчак ва 32 киррали Фуллеренлар ва унинг бирикмалари 1000° трага бардошлидир. Фуллеренлар — келажаги порлоқ моддалар. Улар кимё саноатида, машинасозликда, кемасозликда, авиасозликда, ер ости иншоотлари, бинолар, шарсимон ва геодезик гумбазлар қурилишида конструкцион материал сифатида қўлланиши мумкин.

Ад.:Жариков О. В., Фуллерены — материалы XXI века, М., 1992,Ахмеров Қ., Футбол тўпини эслатувчи модда, Т., 2002. Қудрат Ахмеров.